Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи доирасида 16 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома, Иссиқкўлдаги курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим шулар жумласидан.
Марказий Осиё давлатлари президентлари хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича доимий мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, касалликлар ва биохавфсизлик устидан назорат бўйича минтақавий марказлар тармоғини ҳамда БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этишга келишиб олдилар. Давлатлар иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш, музликларни сақлаб қолиш, ўрмонлар майдонларини кенгайтириш ва табиий офатлар хавфини камайтиришда биргаликда ишлашни давом эттиради.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Афғонистондаги можаро иштирокчиларини ШҲТга аъзо давлатлар билан чегарадош туманларда беқарорлик ва кутилмаган оқибатларга олиб келувчи куч ва ҳаракатларни қўллашдан тийилишга чақирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг